Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжат ТИВ расмий сайтида жойлаштирилди.
Ҳисоботда ўтган давр мобайнида чет эл давлатлари ва халқаро компаниялар билан ҳамкорлик масалаларига бирламчи эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, ҳисобот даврида 20 дан ортиқ олий даражадаги ташрифлар бўлиб ўтди, 60 дан зиёд давлат ва халқаро тузилмалар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. Хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилган турли даражадаги учрашувлар, музокаралар ва ташрифлар натижасида 200 дан ортиқ халқаро келишувлар ҳамда 60 миллиард долларга тенг шартнома ва битимлар имзоланди.
Бундан ташқари, минтақа давлатлари раҳбарлари билан 20 дан зиёд учрашувлар, олий даражадаги 10 та давлат, расмий ва ишчи ташрифлари амалга оширилди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё йўналишидаги фаол сиёсати туфайли минтақада низо келиб чиқиши эҳтимоллигини оширувчи омиллар деярли бартараф этилди. Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, дўстлик ва аҳил қўшничилик муҳитини яратиш ғоялари амалиётга татбиқ этилди.
Изоҳ (0)