Пойтахтдаги «Афсона» савдо марказида 17 декабрь куни «Зелёний чай» компанияси томонидан ўтказилаётган «Акция О»нинг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
«Акция О» ғолибларини тақдирлашнинг дастлабки босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ғолиблари, ҳомий ташкилот вакиллари, акция ташкилотчилари ҳамда ОАВ иштирок этди. Акцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мамлакат иқтисодиётига ҳисса қўшиш, яъни кичик бизнес субъектлари тадбиркорлик фаолияти ривожига кўмаклашишдан иборат. Акциянинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири шундаки, у нафақат савдо ҳажмини ошириш, қолаверса, узоқ йиллар давомида компания харидорига айланган истеъмолчиларни кундалик юмушларида асқотадиган керакли маиший техника билан мамнун қилишдан иборат.
Тадбир ҳақиқий маънодаги янги йил байрамига айланиб кетди. Ушбу кун нафақат ғолибларни тақдирлаш, балки йиғилганларга байрам кайфиятини улашиш билан ҳам аҳамиятли бўлди. Айниқса эл ардоғидаги санъаткорлар, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармоновларнинг ташрифи маросимга янада кўтаринкилик олиб кирди ва ғолибларга икки карра қувонч улашди. Шунингдек, акция ғолибларини тақдирлашдан ташқари, келган меҳмонлар учун бошловчилар Дилноза Кубаева ва Нодиршохлар томонидан қизиқарли викториналар ўтказилиб, уларгаям компания томонидан чангютгич ва дазмол каби қимматбахо буюмлар совға қилинди.
«Акция О»га ўхшаш узоқ муддат давом этувчи ва катта соврин жамғармасига эга промоакция Ўзбекистонда илк бор «Зелёний чай» компанияси томонидан ўтказилмоқда. Акция соврин жамғармасининг ҳажми мингта автомат кир ювиш машинаси, 6 мингта дазмол, 2 мингта чангютгич ва 3 миллионта 250 граммли «Зелёний чай» кир ювиш кукунидан иборат бўлиши кўзда тутилган. Бугунга қадар биргина Тошкент шаҳри ва вилояти бўйича жами 150 та дан ортиқ маиший техника воситалари ва 8 мингта 250 граммлик кир ювиш кукуни ғолиблари аниқланди.
Компания ходимининг таъкидлашича, «Акция О»ни рўёбга чиқариш учун компания мутасаддилари икки йил давомида керакли мутахассис ва маълумотларга асосланган ҳолда тайёргарлик кўришган. Акция ўзининг самарали натижасини кўрсатиши ва бу халқни хурсанд қилишига ишонч билдирмоқда. Акция ташкилотчилари томонидан ўтказиладиган совға топширишнинг кейинги босқичларида вилоят ғолибларини тақдирлаш режалаштирилган. Бу жараён барча вилоятларда, яъни ҳар бир ғолибнинг ўзи яшайдиган ҳудудга бориб амалга оширилади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)