Қозоғистоннинг Kazakh Tourism Миллий компанияси бошқарув раиси ўринбосари К. Садвакасов раҳбарлигидаги делегацияси миллий сайёҳлик тармоғини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш учун Ўзбекистонга етиб келди, деб ёзади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Хусусан, Қозоғистон томонини E-Mehmonxona электрон тизимини жорий қилиш, меҳмонхона йиғими, туризм соҳасидаги кадрлар, шу жумладан, профессионал таржимон гидларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, миллий сайёҳлик маҳсулотини яратиш ва илгари суриш масалалари қизиқтирди.
Бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон томони туризм соҳасида «Ипак йўли» сайёҳлик брендини биргаликда илгари суриш борасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Бундан ташқари, томонлар учинчи мамлакатлардан келадиган сайёҳлар учун комбинацияланган саёҳатларни ишлаб чиқиш ҳақида келишувга эришилди.
Изоҳ (0)