Афғонистон пойтахти Кобулда жангарилар гуруҳи миллий хавфсизлик бошқармасининг машғулот марказига ҳужум уюштирди, деб хабар беради «РБК».
Қуролланган шахслар гуруҳи Кобул ғарбида маҳаллий махсус хизматларнинг машғулот маркази биноси яқинидаги қурилиши якунланмаган бинони қўлга олган. Жангарилар бино марказига қарата ўқ уза бошлаган.
Афғонистон ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳодиса жойига хавфсизлик кучларининг қўшимча бўлинмалари ташланмоқда.
Экстремистлар ҳужуми мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам қайд этилган.
Хусусан, мамлакатнинг Туркманистон билан чегарасида жойлашган Бадгис вилоятида «Толибон» ҳаракати жангарилари округ бошлиғи Аб-Камарини ўлдирган. Ҳужум жангарилар ўққа тутган полиция участкаси яқинида юз берган.
Изоҳ (0)