AdMe фақатгина «юрагида ўти бор» сайёҳлар ташриф буюриши мумкин бўлган ғаройиб масканлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Суяклар ибодатхонаси
Ушбу кичкина ибодатхона Эвора шаҳрида жойлашган (Португалия) бўлиб, дунёдаги энг машҳур ёдгорликлардан бири ҳисобланади. Ибодатхонанинг бундай номланишига унинг ички деворлари одам суяклари ва чаноқлари билан қоплангани сабаб бўлган.
Суяклар ибодатхонаси XVI асрда француз роҳиблари томонидан қурилган бўлиб, бу орқали улар ўзининг издошларига ҳаёт қисқалиги ҳақидаги фикрни тушунтиришга ҳаракат қилган.
Хоя-Бачу ўрмони
Хоя-Бачу ўрмони Трансильванияда жойлашган ва турли паранормал ҳодисалари билан машҳур. Афсоналарга кўра, ўрмоннинг бу каби номни унинг ичига қўйлари билан бирга кириб йўқолиб кетган чўпон шарафига олган. Бу жойдан ҳеч қандай ҳужум ва қаршилик излари топилмаган.
Кўплаб тадқиқотчиларнинг тасдиқлашича, номаълум сабабларга кўра ўрмонда бўлганлар қўрқув, ваҳимани ҳис қилган ва турли овозларни эшитган.
Хочлар тоғи
Хочлар тоғи — Литвадаги муқаддас жой. Бу ердаги текисликка кўплаб хочлар ўрнатилган. Уларнинг аниқ сони номаълум, бироқ 90 йиллардаги ҳисоб-китоблар бўйича уларнинг сони 50 мингга яқин.
Муқаддас жой қабристон эмас, шунга қарамай бу ерда тез-тез янги хочлар пайдо бўлиб туради.
Каминито-дель-Рей
Эль Cаминито дель Рей испанчадан «Қироллик йўлаги» деб таржима қилинади. Ушбу йўлак бетондан, темирйўл рельслари ва тошлардан қурилган. Йўлак Чорро ва Малагадаги Гайтанехо шаршаралари орасида жойлашган. Унинг узунлиги 3 километрни, эни эса 1 метрни ташкил этади.
У 1905 йилда тўғон қурилиши билан шуғулланувчи ишчилар учун ёрдамчи йўл сифатида қурилган.
Осма тобутлар
Сагада қачонлардир океаннинг бир қисми бўлгани сабаб, бу ерда кўплаб ғорлар мавжуд. Бундан ташқари Сагадада кўплаб қоялар ва осма тобутлар бор.
Осма тобутларга дафн қилиш — жуда қадимий одат. Маҳаллий аҳоли тоғлар нариги дунёга нарвон бўлиб хизмат қилишига ишонган.
Изоҳ (0)