Англия Премьер-Лигасининг 18-тур беллашувлари бугун — 18 декабрь куни бўлиб ўтадиган «Эвертон» — «Суонси» ўйини билан ўз якунига етади.
Гвардиола АПЛнинг устидан кула бошлади. «Сити»ни марказий ўйинда «Тоттенҳэм» ҳам тўхтата олмади
Кеча чемпионлик учун даъвогар икки клуб ўз ўйинларини ўтказди. Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Юнайтед» футболчилари сафарда «Вест Бромвич»ни таслим қила олди. Лукаку ҳамда Лингард томонидан урилган голларга мезбонлар бир марта жавоб қайтара олди, холос.«Ливерпуль» футболчилари эса «Борнмут» майдонида зафар қучди. Бир тур аввал «Вест Бромвич» дарвозасига 90 дақиқа давомида йўл топа олмаган Юрген Клопп шогирдлари, бу сафар 4 та голни нишонлади ва кучли тўртликдан «Арсенал»ни сиқиб чиқарди.
Англия Премьер-Лигаси 18-тур беллашувлари 17 декабрь, якшанба
«Вест Бромвич» — «Манчестер Юнайтед» 1:2
Голлар: Ромелу Лукаку, 27 (0:1). Жесси Лингард, 35 (0:2). Гарет Бэрри, 77 (1:2).«Борнмут» — «Ливерпуль» 0:4
Голлар: Филиппе Коутиньо, 20 (0:1). Деян Ловрен, 26 (0:2). Муҳаммад Салоҳ, 44 (0:3). Роберто Фирмино, 66 (0:4).18 декабрь, душанба«Эвертон» — «Суонси» 01:00
Изоҳ (0)