Халқаро гуманитар ташкилотлар исёнчи хусийлар назорати остида бўлган Яман пойтахти Санодан ўз ходимларини эвакуация қилмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга кўра, гуманитар ташкилотлар вакиллари Яман пойтахтида хавфсизлик борасидаги мураккаб вазият туфайли ходимларини Санодан олиб чиқишда кўмак беришни сўради.
Эслатиб ўтамиз, Санода исёнчи хусийлар ва улар томонидан ўлдирилган мамлакатнинг собиқ президенти Али Абдулла Салоҳ тарафдорлари ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)