АҚШ президенти Дональд Трамп полиция ходимини ўлдирганларга нисбатан ўлим жазоси қўлланиши зарурлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
АҚШнинг 31 штатида ўлим жазоси амалда. Айни вақтда, ҳарбий ва федерал судлар бутун мамлакат миқёсида ўлим жазоси бўйича ҳукм чиқариши мумкин.
«Мен бугун бизнинг полициямизга нисбатанга зўравонлик қилаётганларни огоҳлантирмоқчиман: бизни ҳимоя қилаётганларни биз ҳам ҳимоя қиламиз ва полиция ходимларини ўлдирган жиноятчилар ўлим жазосига ҳукм қилиниши керак, деб ҳисоблаймиз», — деди Трамп.
АҚШ президентининг қайд этишича, 2016 йил давомида полициячилар бутун мамлакат бўйича ўртача ҳар 10 дақиқада ҳужумга учраган. «Бундай аксилполициявий кайфият хато ва хавфли, биз бундай одамларга қарши курашамиз», — деди АҚШ президенти.
Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда АҚШда 2,9 минг киши ўлим жазосига ҳукм қилинган ва жазонинг ижро этилишини кутмоқда.
Изоҳ (0)