Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашуви бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Президент учрашувда асосий диққат-эътибор ва саъй-ҳаракатлар ҳудудлар ва тармоқларни изчил ривожлантириш, аҳолининг ҳаётий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва улар учун муносиб турмуш шароитини таъминлашга қаратилиши зарурлигини таъкидлади.
«Энг муҳими, мен бу гапни қайта-қайта айтишдан чарчамайман, амалга ошираётган ишларимизнинг натижасини фуқароларимиз амалда, ўзларининг кундалик ҳаётида албатта сезиши керак. Нега деганда, одамлар эртага эмас, узоқ келажакда эмас, бугун яхши яшашни истайди ва бундай истак табиий, албатта», — деди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)