TravelAsk 2017 йилда энг қиммат дея топилган егуликлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Мацутакэ қўзиқоринлари. Нархи 1000 доллар
Ушбу қўзиқоринлар — дунёдаги энг ноёб қўзиқорин турларидан бирига мансуб. Улар фақатгина Хитой, Япония, Корея, Финляндия ва АҚШда ўсади.
Westin Hotel Bagel бейгли. Нархи: 1000 доллар
Бош ошпаз Фрэнк Туажей томонидан ўйлаб топилган дунёдаги энг қиммат бейгл. Бунга сабаб унга ҳақиқий трюфелларнинг ишлатилиши.
Қисқичбақали фриттата. Нархи: 1000 доллар
Қисқичбақали фриттата Le Parker Меridian меҳмонхонасидаги (Нью-Йорк) Normans ресторанининг махсус таоми. Фриттата омарлар устида ва қора увилдириқ билан бирга тақдим этилади.
Craftsteak Wagyu балиқ стейки. Нархи: 2800 доллар
Таомнинг қимматлиги унга ишлатиладиган мол гўштининг юқори сифати билан изоҳланади. Ушбу моллар юқори сифатли ўт ва пиво билан озиқланади, улар ҳатто массаж ҳам қилинади.
Samundari Khazana карриси. Нархи: 3200 доллар
Лондондаги Bombay Brasseri ресторани тақдим этадиган Samundari Khazana таркибида оқ трюфель, шотланд қисқичбақаси, белуга увилдириғи ва истеъмолга яроқли олтин мавжуд.
Royalе пиццаси. Нархи: 4200 доллар
Доменико Кролла — дунёдаги энг қиммат пиццалар муаллифи ва бош ошпаз. У ўз пиццаларини тайёрлашда Франциянинг қиммат брендисига солиб қўйилган қисқичбақалардан, қуритилган шотланд балиғи ва буғу медалёнларидан фойдаланади.
Densuke қора тарвузи: 6000 доллар
Ушбу тарвуз одатдаги тарвузлардан анча ширин, бироқ у кўп ҳосил бермайди. Бунинг устига у фақатгина Япониянинг Хоккайдо оролида ўсади.
Юбари қироллик қовуни. Нархи 12 000 доллар
У ҳам қора тарвуз каби ноёб ҳисобланади. Сариқ рангли қовун ҳам Японияда етиштирилади.
Изоҳ (0)