• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раҳбариятини қаттиқ танқид қилди

    13 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Йиғилишда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раҳбарларининг соҳа фолиятини такомиллаштиришда кўрилаётган чора-тадбирлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

    Аввалроқ ер ва кўчмас мулк кадастри ишларини яхшилаш мақсадида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси таркибий тузилмаси ва фаолият йўналишлари қайтадан тасдиқланган эди.

    Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг асосий фаолият йўналишлари этиб:

    • ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография соҳаси фаолияти бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш,
    • ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ерларни сақлаш ва муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, геодезия ва картография фаолияти самарадорлигини кучайтириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
    • Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасини такомиллаштириш ва доимий янгилаб бориш;
    • соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этган ҳолда давлат кадастр хизматлари сифатини яхшилаш, тадбиркорлик субъэктларига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш белгиланган эди.
    «Қўмита қошида ‘Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш’ жамғармаси ташкил этилди. Қўмита раҳбарияти янгиланди. Қўмита тизимига қўшимча 937 та штат бирлиги берилди ва моддий-техника базаси кучайтирилди», — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

    Жумладан,«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси органлари тизимига қўшимча равишда киритилаётган штат бирликларини сақлаш, уларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун жорий йилнинг ўзида «Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси» маблағлари ҳисобидан 45 миллиард сўмдан зиёд маблағлар сарфланиши белгиланган.

    Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарори билан 2016—2017 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ялпи хатловдан ўтказилди.

    Бунда, республика бўйича мавжуд 8 минг 901 та маҳаллаларда хатлов ишлари якунланиб, хатлов натижасида 6 млн. 190 минг 942 та (112 фоиз) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилди, шундан 5,8 млн. та турар жой объектлари, 267 минг 963 та нотурар жой объектлари 38 минг 373 та дала ҳовли объектларида хатлов ишлари якунланди.

    Бугунги кунгача Давлат солиқ қўмитасига реал вақт режимида 6 млн. 31 минг 418 та (97 фоиз) га кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги кадастр маълумотлари тақдим этилди.

    Қўмита тизими идоралари томонидан фуқароларга ҳамда тадбиркорлик субъэктларига кўрсатилаётган давлат кадастр хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали 7 та давлат хизматлари интерактив усулга ўтказилди.

    Учувчисиз учиш аппаратини иқтисодиётнинг реал секторида самарали қўллаш орқали жойларда ер назоратини, қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши ва бошқа агротехник тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида квадракопторлар олиб келинди.

    Муҳокамада ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида муносабатларни комплекс тартибга солиш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлашда қўмита раҳбариятида ташаббус етишмаётгалиги қаттиқ танқидга олинди. Ушбу соҳада ҳал этишни талаб қиладиган кўплаб муаммолар борлиги қайд этиб ўтилди.

    Жумладан, жорий йилда агротехник тадбирлар бажарилиши ва шартномада кўзда тутилган экинларни тўлиқ экиш устидан тизимли мониторинг ўрнатилмагани оқибатида 833 та фермер 13 минг гектарга пахта-ғалла экинларини экиш учун шартнома тузиб, умуман экмагани кўрсатиб ўтилди.

    Шунинг учун бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаевга ердан самарали фойдаланиш, фермерлар томонидан тузилган шартномалар бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалга ошириш вазифаси юклатилди.

    Ўз навбатида, йиғилишда давлат кадастр хизмати томонидан 2016—2017 йилларда кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиб, аниқланган ҳужжатсиз мол-мулкни рўйхатга қўйиш ишлари ҳам тўлиқ якунланмагани жиддий кўрсатиб ўтилди.

    Хусусан, хатловда 1 миллион 100 мингта уй-жойнинг ҳужжати 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида расмийлаштирилмагани, 145 мингта кўчмас мулк объектидан 15 йилдан кам муддат мобайнида ҳеч қандай ҳужжатсиз фойдаланиб келингани, шунингдек, ноқонуний эгалланган 8,5 минг гектар ерда ва муҳофаза зоналарида 67 мингта объект қурилгани аниқланган.

    Бироқ, кадастр хизмати органлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу объектларнинг кадастр ҳужжатини тайёрлаб, улар бўйича мулк ҳуқуқини эътироф этиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ерларда қурилган объектни бузиш ёки уларга эгалик ҳуқуқини бериш ишлари тўлиқ якунламагани қаттиқ кўрсатиб ўтилди. Жумладан, 15 йилдан ортиқ вақт фойдаланиб келинган 1,1 миллионта уй-жойдан 751 мингтаси ёки 68 фоизи бўйича кадастр ҳужжатлари тайёрлангани, ушбу ишлар назоратдан четда қолгани таъкидлаб ўтилди.

    Шундан келиб, чиқиб бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаевга, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаевга ҳудудий ҳокимликлар билан бирга кадастр ҳужжати йўқ уй-жой ва ерларни тўлиқ рўйхатга олиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар ва қурилган уйлар масаласини ҳал этиш бўйича қарор, дастур ва график ишлаб чиқиб, амалга ошириш томпшириғи берилди.

    Соҳага ахборот коммуникацияларини, жумладан кўчмас мулк ҳисобини юритиш бўйича «ягона ахборот тизими» жорий қилиш, солиқ органлари билан кунлик ахборот алмашинуви йўлга қўйиш ишларида сусткашликка йўл қўйилган.

    Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевга хатловга кўра аниқланган ҳужжатсиз уй-жой ва ерларни кадастр органларида рўйхатга қўйиш, улар бўйича кадастр ва солиқ органларидаги маълумотлар базаси тўлиқ бўлиши ва янгиланиб боришини таъминлаш учун «Ергеодезкадастр» қўмитаси билан ҳамкорликда иш олиб бориш вазифаси юклатилди.

    Ер ва мулкни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш зарурлигига йиғилишда алоҳида урғу берилди. Буни Жаҳон банки эълон қилган рейтингда Ўзбекистон «мулкни рўйхатга олиш» кўрсаткичи бўйича 73-ўринда эканлигида ҳам кўриш мумкин.

    Шунинг учун, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Абдушукур Абдуллаевга бир ой муддатда кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштиришни «ягона дарча» орқали автоматлашган тарзда амалга ошириш, бу борада солиқ ва нотариус идоралари билан маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши топширилди.

    Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини ва экиш ишлари назоратини кучайтириш мақсадида замонавий учувчисиз учиш аппаратлари «дронлар»ни харид қилиш ишларини якунлаш, учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш мақсадида «Инновацион марказ»ни ташкил этиш юзасидан қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.

    13.12.2017, 18:14   Изоҳ (0)   22854
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жээнбеков — Мирзиёевга: Сиз ўзбек—қирғиз чегарасини дўстлик чегарасига айлантирдингиз

    13.12.2017, 17:52

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга келган Қирғизистон президентини қабул қилди

    13.12.2017, 17:44

    INVIVO клиникаси — жаҳон технологияси Тошкентда!

    13.12.2017, 16:36

    Чирчиқда 13,5 млрд сўмга учта 7 қаватли уй қуриб битказилди

    13.12.2017, 16:01

    Қамоқдан озод этилган тадбиркор Олим Сулаймонов президентга миннатдорчилик билдирди

    13.12.2017, 15:34

    Қирғизистон Ўзбекистонга вақтинча фойдаланиш учун Иссиқкўлдаги 4 та пансионатни топширади

    13.12.2017, 15:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ташқи ишлар вазири БМТ бош штабини Сочига кўчиришни таклиф қилди

    Дунё | 9 июн, 20:10

    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

    Реклама | 9 июн, 19:30

    Намангандаги халқаро гуллар фестивалида рекорд даражада гул савдога чиқди. Нархлар қандай? 

    Ўзбекистон | 9 июн, 20:01

    Голливуд юлдузлари қандай атирларни яхши кўради? Машҳурлар танлаган энг севимли парфюмерия брендлари

    Лайфстайл | 9 июн, 19:45

    Машҳур фильмлардаги кўпчилик пайқамаган, аммо катта маънога эга бўлган деталлар

    Лайфстайл | 9 июн, 19:25

    Темур Кападзе: “Қатарга қарши баҳс олдидан йўқотишлар бор”

    Спорт | 9 июн, 19:22

    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

    Реклама | 9 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.