Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Барча ҳис-туйғуларимизнинг биз учун қандайдир фойдаси бор, ҳаттоки зерикишнинг ҳам. Психолог Санди Манн инсон зерикишини ўрганиб чиққан ва қуйидаги хулосаларга келган.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Зерикиш ижодий фикрлаш қобилиятини оширади

Санди Манн шундай тажриба ўтказган. Бир гуруҳ иштирокчилар 20 дақиқа давомида телефон рақамларини телефон китобидан қоғозга кўчириб ёзишдек зерикарли иш билан шуғулланишган. Шундан сўнг иштирокчиларга пластик идишни қандай мақсадларда ишлатиш мумкинлиги ҳақида янги усулларни ўйлаб топиш буюрилган. Иштирокчилар унчалик оригинал ғоялар айта олишмаган. Кейинги босқичда улар янада зерикарли машғулот билан шуғулланишган: кўчириб ёзилган телефон рақамларини овоз чиқариб ўқишган. Бу машғулотдан кейин иштирокчилар пластик идишлар ҳақида ажойиб ғояларни ўйлаб топа бошлашган.

Бу тажриба билан Манн зерикаётган одам ижодий фикрлай бошлашини исботлади. Инсон зерикканда хаёл сура бошлайди, бош мия ишлаши пассив режимга ўтади. Бундай режимда бош мия пўстлоғининг чакка ва префронтал қисмлари ишлай бошлайди, бу қисмлар автобиографик хотира, ўзини англаш, бировнинг нимани ўйлаётганини тушунишга ҳаракат қилиш каби хусусиятлар учун жавоб беради.

Бу атрофга янгича назар билан қарашга ёрдам беради

Мия пассив режимда ишлаётганда бизда ички таҳлил жараёни бошланади, яъни биз бўлиб ўтган воқеалар, суҳбатлар, маълумотларни хаёлимизда жонлантира бошлаймиз. Бу нарса атрофимизда рўй бераётган ва биз бошимиздан кечираётган воқеаларни яхшироқ англаб олишимизга ёрдам беради. Масалан, ким биландир гап талашиб қолдик, ўша пайтда жаҳл устида айтаётган гапларимиз ҳақида ўйлаб ўтиришга вақтимиз ва имкониятимиз йўқ ва бу ҳолатга бошқа одамнинг назари билан қарай олмаймиз. Лекин кейинроқ, машинада кетаётганимизда ёки кундалик ишлар билан шуғулланаётганимизда ўша вазиятни хаёлимизда қайта жонлантириб, бу вазиятнинг сабаблари, айтган гапларимиз, бизга қарши бўлган одамнинг айтган гаплари, нима деб ўйлагани ҳақида чуқур ўйлай бошлаймиз.

Зерикишдан келиб чиқадиган хаёл суриш жараёни инсон учун кераклидир, айниқса, социал муносабатларга тўла ҳаёт кечираётганлар учун. Шундай экан, миянгизни доим электрон почтани текшириш, виртуал дунёда фаоллик кўрсатиш ёки шунга ўхшаш вазифалар билан банд қилиб қўйманг. Баъзан ўзингизга бироз бекор қолиб, зерикиш устида хаёл суришингизга ҳам имконият беринг. Чунки зерикиш ижодий жараённинг калитидир.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)