Украина бош прокуратураси Киевнинг Печерский туман судининг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвилини тергов вақтида ҳибсдан озод этиш қарори устидан шикоят аризаси беради, деб ёзади «ТАСС» бош прокурор Юрий Луценкога таяниб.
«Биз барча далилларни судга топширдик, шунга қарамай, судья уни қўйиб юборяпти. Мен ҳисларимни тийиб тураман, аммо биз апелляция берамиз», — деди у ICTV канали дастурида.
Луценконинг сўзларига кўра, бош прокуратура «бу ерга олиб келиниб, ҳукуматга талатиладиган бадбахт одамларни сотиб олиш бўйича сиёсий шоуга юз минглаб доллар берилгани, шунингдек, Саакашвилининг бизнесмен Курченко билан суҳбати акс этган плёнкалар ва видеолар ҳақиқий эканлигини» исботлашга тайёр.
Аввалроқ Киевнинг Печерский тумани суди Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилини уй қамоғига жойлаштиришни рад этди. Шу тариқа, айблов томонининг талаби тўлиқ инкор қилинди.