Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида савдогарнинг «ишини юргизиб бериш» учун 10 миллион сўмдан кўпроқ пул олган фолбин аёл ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилоят ИИБ хабар берди.
6 мартдан май ойининг охирларига қадар Оққўрғон туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган уй бекаси Л.И. фирибгарлик йўли билан нафақахўр, 1951 йилда туғилган Қ.Д.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, «савдоларини ҳамда болаларини омадини юриштириб бераман» деб алдаб, ундан 10 миллион сўм ва 700 доллар олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ (0)