Россия президенти Владимир Путин биринчи марта Сурияда жойлашган Хмаймим базасига келди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Уни бу ерда Сурия президенти Башар Асад, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россиянинг Суриядаги гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин кутиб олди.
Путин Суриядан қўшинларни олиб чиқишни бошлашга топшириқ берди. Россияга контингентнинг катта қисми қайтади, лекин аниқ рақамлар айтилмади.
«Агар террорчилар яна боош кўтарса, биз уларга ҳали кўрмаган зарбаларни берамиз», — деди Путин, Сурияда жангарилар устидан ғалаба қозонилгани ҳақида гапирар экан.
Изоҳ (0)