Жамоат арбоби Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифаси обуначиларига унинг саволларига жавоб бериб, Apple iPhone X смартфонини ютиб олишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Саволлар ўзбек амалий санъатига оиддир.
«Бу ерда, ўз саҳифамда танлов эълон қилмоқчиман, унинг ғолиби Apple iPhone X ютиб олади. Танлов шартлари: ғолиб Ўзбекистон амалий санъати, қадимий матога расм тушириш санъати бўйича иккита саволга жавоб бериши лозим. Эслатма: Ислом Каримов номидаги фонд томонидан ташкил этилган ‘Йўқолган жаннатни қидириб’ номли санъат кўргазмасига ташриф буюриб, жавобни топишингиз мумкин», — деб ёзди у саҳифасида.
Изоҳ (0)