Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Баҳодир Қурбонов «Бунёдкор» стадионида тизимга қарашли бўлган соҳавий хизматлар, техника воситалари ҳамда ходимларининг тайёргарлигини текширувдан ўтказди. Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар бермоқда.
Баҳодир Қурбоновга шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шахсий таркиби хизматни адо этишнинг кучайтирилган тартибига ўтказилгани ва ўз олдига қўйилган топшириқларни бажаришга тайёрлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)