Латвия полицияси мамлакатнинг энг бадавлат кишиларидан бири, Оlainfarm компанияси эгаларидан бири Валерий Малигин ўлими юзасидан жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Малигин ўтган ҳафтада 53 ёшида Юрмаладаги уйида оламдан ўтди. Жиноий иш «Шахс саломатлигига нисбатан жиноий ҳаракатлар» моддаси бўйича қўзғатилган.
Текширув тафсилотлари, шунингдек, тадбиркорнинг ўлими сабаблари маълум қилинмади.
Маълумот учун, Валерий Малигин Латвиянинг бадавлат кишилари рўйхатида 70 миллион евро миқдоридаги мол-мулк билан 7-ўринда қайд этилганди.
Изоҳ (0)