Оқ уй АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг Яқин Шарққа ташрифи арафасида фаластинликлар у билан учрашишдан бош тортганидан афсус билдиради. Бу ҳақда Пенснинг матбуот хизмати вакили Жаррод Эйжен маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Фаластин расмийлари минтақанинг келажагини муҳокама этишдан ўзини яна олиб қочаётгани ачинарли. АҚШ маъмурияти исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида тинчлик ҳукм суриши учун кўмак беришда давом этади», — деди Эйжен.
Эслатиб ўтамиз, Фаластин раҳбарияти Трамп томонидан Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олинишига қарши норозилик белгиси сифатида АҚШ вице-президенти Майкл Пенс билан учрашишдан бош тортганди.
Изоҳ (0)