Руминия
Яшаш: 6 евродан хостеллар, 11 евродан стандарт яшаш жойлари бошланади
Овқатланиш: 3 евродан бошланади
Транспорт: 0,34 евродан бошланади
Руминия — бу эртак ва ҳақиқий ҳаёт уйғунлашиб кетган мамлакат. Бу ерда Скэришоар ғорини, ASТRА боғини, Трансфэгэрашк шоссесини, Пелеш қасрини, шунингдек, лой вулқонларни томоша қилиш мумкин.Лаос
Яшаш: 4—9 евродан бошланади
Овқатланиш: 2 евродан бошланади
Транспорт: 2 евродан бошланади
«Миллионлаб филлар мамлакати» ўзининг ажойиб табиати билан машҳур. Бу ерда Бокео жунглилари бўйлаб экотурни амалга ошириш, дарёларда сузиш ва шаршараларни томоша қилиш мумкин.Португалия
Яшаш: 8—16 евродан бошланади
Овқатланиш: 4 евродан бошланади
Транспорт: 1,85 евродан бошланади (автобус)
Португалияда Мадейра оролига ташриф буюриш, Алто-Доро виноларидан таътиб кўриш, Пен қасрининг ёрқин кадрларини томоша қилиш, шунингдек, Азор оролларидаги китлар билан танишиш мумкин.Болгария
Яшаш: 7—15 евродан бошланади
Овқатланиш: 2 евродан бошланади
Транспорт: 0,51 евродан бошланади
Меҳмондўст Болгария ўзининг Нессебр, Созополь, Ривера «Қуёшли қирғоқ» каби денгиз курортлари билан машҳур. Бу ердаги Еттита Рил кўли, Белоградчик қоялари, атиргуллар водийси кўпчиликни ҳайратга солади.Перу
Яшаш: 5—11 евродан бошланади
Овқатланиш: 2 евродан бошланади
Транспорт: 0,4 евродан бошланади
Перунинг энг машҳур жойи — Мачу-Пикчу. Инклар шаҳри жуда чиройли, бироқ афсонавий Титикака кўли, улкан Гокта шаршараси, «абадий баҳор» шаҳри Арекипа, Aмазонка жунглилари ҳам гўзалликда ундан қолишмайди.Венгрия
Яшаш: 7—10 евродан бошланади
Овқатланиш: 2,5 евродан бошланади
Транспорт: 1,14 евродан бошланади
Венгрия ўзининг гўзал табиати билан бошқа Европа давлатларидан қолишмайди, бироқ бу ерда туристларни алоҳида бонус кутмоқда — арзон нархлар.Филиппин
Яшаш: 4—9 евродан бошланади
Овқатланиш: 3 евродан бошланади
Транспорт: 0,34 евродан бошланади
Илиқ иқлим, Оқ пляж ва қадимий Интрамурос — буларнинг барчаси Филиппинда.Бали
Яшаш: 3—8 евродан бошланади
Овқатланиш: 2 евродан бошланади
Транспорт: 0,36 евродан бошланади
Бали — мўъжизалар маскани. Бу ерда капалаклар боғида айланиш, Тирта Ганга сув қасрига ташриф буюриш, Жатилуви шоли майдонларида айланиш ва ажойиб пляжларида мароқ билан ҳордиқ чиқариш мумкин.Албания
Яшаш: 5—10 евродан бошланади
Овқатланиш: 2 евродан бошланади
Транспорт: 1 евродан бошланади
Албания ўзининг Гироксатра шаҳри, Скадар кўли, Ксамиль, Бутринти каби курортлари каби сеҳрли жойлари билан сайёҳларни ўзига жалб этади.
Изоҳ (0)