Ливан пойтахти Байрутда жойлашган АҚШ элчихонаси олдида намойишлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Элчихона Байрут четидаги Авкар шаҳарчасида жойлашган. Намойишда ливанликлар ва шу ерда истиқомат қилувчи фаластинликлар жамоаси вакиллари қатнашди.
Намойишчилар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорига қарши эътироз билдириш мақсадида тўпланди.
Намойиш полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Полиция кўзни ёшлантирувчи газ ва водомёт ишлатгани маълум.
Неча киши жабрлангани маълум қилинмаяпти. Шунингдек, намойишчиларнинг фаоллари қўлга олинди.
Изоҳ (0)