Мисрда саккиз киши, жумладан, уч нафар полициячи Қоҳира аэропорти орқали мамлакатдан нақд хорижий валютани ноқонуний олиб чиқишда айбланмоқда. Бу ҳақда Nilе хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Миср бош прокурори Нобил Содиқ уч нафар полициячи ва беш нафар гумонланувчининг пора олиш ва хорижий валютани бир неча марта Қоҳира халқаро аэропорти божхона текширув пунктидан ноқонуний олиб чиқиш бўйича ишини судга юборганлиги таъкидланмоқда.
Гап 2 миллиарддан ортиқ (113 миллион доллардан ортиқ) Миср фунти ҳақида бормоқда.
Валюта алмаштириш пунктлари соҳиби бўлган маҳаллий бизнесмен ва унинг шериклари уч нафар полиция ходими билан келишган ҳолда нақд хорижий валютани аэропорт орқали мамлакат ташқарисига олиб чиққан. Пуллар жойланган сумкаларни ўтказиб юборгани учун полициячилар мукофотланган.
Изоҳ (0)