АҚШнинг Вермонт штатида истиқомат қилган 70 ёшли нафақахўр аёл қўшниларини заҳарлагани учун қўлга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, аёл мустақил равишда рицин заҳарини тайёрлаб, кексалар уйидаги қўшниларида синаб кўрган.
Бетти Миллер рицинни овқат ва ичимликларга бир неча ҳафта мобайнида қўшиб борган. У бу ишни заҳарнинг самарадорлигини текшириш учун қилганини тан олган.
Аёл камида уч марта заҳардан фойдалангани маълум. Унинг руҳий хаста эканлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)