Янгийўлда ҳар бир АҚШ долларини 8150 сўмдан ҳисоблаб сотаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Янгиюль туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Ортиқов номидаги қишлоқ фуқаролар йиғини Ойбек кўчасида яшовчи 1967 йилда туғилган муқаддам судланган шахс ўз танишига ноқонуний равишда 6 500 АҚШ долларини 52 975 000 сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Доллар сотган шахснинг бошқарувида бўлган Lacetti автомашинаси кўздан кечирилганида, у ерда 3 815 000 сўм миқдорида пуллар борлиги аниқланган ҳамда улар ҳам далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.
«Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Изоҳ (0)