• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Боку ва Ашхободдаги спорт фестивалларидан кейин МОҚ Жакарта-Палембанг—2018 учун тайёргарлик бошлади

    Келаси йилнинг 18 август санасида Осиё Олимпиадаси старт олади. 18-бор ўтказиладиган ва расман Осиё Ўйинлари деб юритиладиган фестивалнинг 2018 йилдагисига Индонезиянинг бирйўла икки шаҳри — Жакарта ҳамда Палембанг мезбонлик қилади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    40 та спорт тури бўйича ўтадиган Осиё Ўйинлари—2018 2 сентябрга қадар давом этади. Унда Осиё мамлакатлари умумжамоа ҳисобида етакчи бўлиш йўлида кураш олиб боради. Жумладан, Ўзбекистон делегацияси ҳам Осиё Ўйинларига фаворит термалар қаторида етиб келади.

    Осий Ўйинлари—2018 Токио мезбонлик қиладиган 2020 йилги Олимпиада беллашувлари олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши билан аҳамиятлидир. Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Рио—2016 Олимпиадасидаги муваффақиятли иштирокдан кейиноқ Токио—2020 учун ҳаракатни бошлаб юборган бўлиб, ўтган вақт ичида икки йирик комплекс мусобақада иштирок этди ва етакчилар қаторидан жой олди.

    Ислом Бирдамлиги Ўйинлари—2017

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шу йилнинг 12—22 май кунлари Ўзбекистон делегацияси Боку мезбонлигида ўтган Ислом Бирдамлиги Ўйинларида ўз тарихида илк бор иштирок этди. Бунгача мазкур фестиваль 2005 йил Саудия Арабистонида, 2010 йил Эронда ва 2013 йил Индонезияда бўлиб ўтганди.

    Ўзбекистонлик спортчилар айнан Озарбайжондаги турнирда дебют қилди ва у чакки чиқмади. Аҳолисининг катта қисми ислом динига эътиқод қилувчи 54 та мамлакат делегацияси Бокуга етиб келганди. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Озарбайжон, Туркия ва Эрондан кейин 4-ўринни эгаллади. Мамлакат спортчилари жами 63 та медални қўлга киритди: 15 та олтин, 17 та кумуш ва 31 та бронза. Бу Ўзбекистон делегациясининг Марказий Осиёдаги мавқесини кўрсатиб берди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинлари—2017

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2017 йил МОҚ ўз спорчилари билан иккинчи йирик мусобақага — Туркманистон пойтахти Ашхобод мезбонлик қилган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларига ташриф буюрди. Қитъа мамлакатлари ўртасидаги мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси терма жамоага номзод спортчиларни синовдан ўтказиб олди. Асосий мақсад Токио—2020 Олимпиадасида муносиб иштирок этиш бўлгани учун ҳам, унгача бўлган комплекс мусобақалар номзод спортчиларга имконият беришда ас қотади.

    Шунда ҳам Ўзбекистон термаси 62 мамлакат орасида 5-ўринни эгаллади. Бунда медаллар сони юздан ошиб кетди: 24 та олтин, 33 та кумуш ва 74 та бронза. Жанубий Корея ва Япония каби етакчи мамлакатлар натижаси ҳам кўрсатиб турибдики, улар ҳам Ашхободга термага номзод спортчиларни синовдан ўтказишга ташриф буюрганди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Осиё Ўйинлари—2018

    Жакарта ва Палембангда ўтадиган бу мусобақа нуфузи жиҳатдан анча обрўли саналади. Бунда Осиё қитъаси мамлакатлари ўзига хос Олимпиадада куч синашиб кўради. Эндиликда Токио—2020 учун тайёргарлик асосий босқичга чиқади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    26—29 ноябрь кунлари Индонезия мазкур фестивалнинг иштирокчи мамлакат журналистлари ўртасида катта Медиа Форум ташкил қилди. Унда Миллий Олимпия Қўмиталари матбуот котиблари ҳамда ҳар бир мамлакатнинг етакчи нашрлари ўз журналисти билан иштирок этди. Яъни, Осиё Ўйинларига кириш қисмини журналистлар бошлаб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот котиби Зафар Имомхўжаев ҳамда «Дарё» интернет нашри спорт бўлими вакили Медиа Форумда иштирок этди. Унда Осиё Ўйинларига тайёргарлик, спорт комплексларидаги аҳвол, ташкилотчилик, спортчилар истиқомат қиладиган олимпия шаҳарчалари ва бошқа мавзулар асосий планга олиб чиқилди. Бунгача Индонезиянинг Осиё Ўйинларига тайёр эмаслиги айтилгани, кейинроқ туркманистонликлар вазият тақазо этса, уни қабул қилишга тайёрликлари ҳақида гап-сўзлар чиққанидан кейин, Индонезия журналистлар олдида ҳисобот беришга қарор қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    150 га яқин спорт журналистлари иштирок этган Медиа Форумда бир қатор масалаларга ойдинлик киритилди. Улардаги мавзулар «Дарё»нинг Токио—2020 учун очилган алоҳида саҳифасида ёритиб борилади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ўзбекистон делегациясининг Рио—2016 да қайд этган натижаси тарихий бўлди. 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллаган ўзбекистонликлар, Марказий Осиёда биринчи бўлди. Бутун Осиё қитъаси мамлакатлари таснифида олганда, Ўзбекистон термаси Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин тўртинчи эди. МДҲнинг 15 мамлакати орасида эса ўзбекистонлик спортчилар фақатгина Россиядан ортда қолди ва иккинчи бўлишни уддалай олди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Айни вақтда МОҚ Токио—2020 да ҳам энг камида шу натижани такрорлаш йўлида иш олиб бормоқда. Янги йилдан бошлаб мамлакат спортчилари Осиё Ўйинлари—2018 учун тайёргарлик бошлайди. Олдинда делегацияни яна бир жиддий синов кутиб турибди.

    02.12.2017, 14:12   Изоҳ (0)   7909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иқболжон Холдоров ва Исроил Мадримов Россияда ўтаётган «Нефть мамлакатлари кубоги» финалида рақибларига имкониятни бой берди

    26.11.2017, 16:20

    Ҳасанбой Дўсматов янги вазн тоифасида ҳам чемпионга айланди

    26.11.2017, 15:46

    Равшан Эрматов ҳакамлик қилган ўйинда «Урава Ред» ОЧЛ чемпионига айланди (видео)

    26.11.2017, 12:49

    АПЛ. «Ливерпуль» ва «Челси» дурангга рози бўлган, «Тоттенҳэм» ўз уйида «қоқилган» бир вақтда «Манчестер Юнайтед» ғалаба қозонди. Бугун «Манчестер Сити» ва «Арсенал...

    26.11.2017, 12:22

    Ла Лига. «Реал» ва «Атлетико» ўз ўйинларида ғалаба қозонди. Бугун «Барселона» «Валенсия»га қарши майдонга тушади

    26.11.2017, 11:43

    Россия Сочи Олимпиадасидаги биринчи ўриндан айрилди. Медальлар жадвалида энди Норвегия пешқадам

    25.11.2017, 20:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.