K-1 йўналишида жанглар ўтказиб келаётган ўзбекистонлик Анвар Бойназаров Glory48 доирасидаги жангида мағлубиятга учради, деб ёзди «Оламспорт».
Жангга Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренаси мезбонлик қилди. Америкалик Кевин Ван Нострандга қарши октагонга чиққан Бойназаров илк раунддаёқ рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Бироқ шу раунднинг ўзидаёқ унинг ўзи ҳам кучли зарба қабул қилиб олди ва жангни давом эттира олмади.
Оқибатда Анвар Бойназаров чемпионлик камари соҳибига айланиш имкониятини қўлдан бой берди. Бунинг учун ўзбекистонлик спортчидан навбатдаги ҳаракат талаб этилади.
Бойназаровнинг навбатдаги жанги қачон ва қаерда ўтиши ҳозирча маълум эмас. У Glory доирасидаги жангларини Франциянинг Лион шаҳрида бошлаб, мезбонлардан Фабио Пинчани таслим қилганди.