Жанубий Кореяда корейс тилида нашр этилган «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев» номли китоб муаллифи, Uz Kor Media Group компанияси муҳаррири Чо Чоль Чён ўз китоби ва Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди. Унинг мақоласи ЎзАда эълон қилинди.
«Бу галги давлат ташрифи таассуротларга бой бўлди. Ташриф якунида Жанубий Корея Миллий музейида икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин қучоқлашиб, бир-бирига ака деб мурожаат қилишди. Бундай қадрдонликни кузатган корейс халқи Ўзбекистон ва Жанубий Корея ‘оға-ини’ давлатлар эканига амин бўлди», — дейилади материалда.
«Тошкентда яшаган кезларим тез-тез шаҳар автобусларида қатнадим. Биринчидан, ўзим яшаётган заминнинг одами бўлишни хоҳлардим. Иккинчидан, маҳаллий аҳолининг кундалик ҳаёти билан танишиш мен учун жуда қизиқарли эди. Ва ниҳоят, учинчи сабаб — автобусда менга жой бўшатиб беришганда ғоят мамнун бўлиб кетардим», — деб Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини ўртоқлашди муаллиф.
«Президент Шавкат Мирзиёев жаноблари ҳақидаги асар муаллифи эканимдан жуда фахрланаман. Жаноб Президент ва у кишининг рафиқаси ҳақида бутун корейс халқи ижобий фикрда экани боис каминага ҳам ҳар томондан мақтовлар ёғилмоқда. АҚШда яшайдиган бир дўстим китобни кўриб, Америкадаги ватандошларимиз ҳам Президент Шавкат Мирзиёев жанобларини самимий сўзлар билан тилга олишини айтди».
«Олдимга қўйган иккита катта мақсадим бор. Шундан бири ҳар йили Президент Шавкат Мирзиёев жанобларининг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятига бағишланган асар нашр этиб бориш. Бу инсоннинг серқирра фаолиятини қанча таҳлил қилсанг кам. Китобимнинг Қирғизистон билан чегара муаммосининг ҳал этилишига бағишланган қисмида 2017 йил жаҳондаги тинчликка ҳисса қўшгани учун Нобель мукофотининг ҳақиқий совриндорлари сифатида Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларини тушунишимни алоҳида таъкидлаб ўтганман… Яна бир мақсадим — икки мамлакат маданий алмашинувига ҳисса қўшиш».
Изоҳ (0)