29 ноябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Музокараларда олий даражада бўлажак Ўзбекистон—Афғонистон учрашувига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари, хусусан икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
Суҳбатда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.
Изоҳ (0)