30 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 7—9 даража илиқ бўлади, деб хабар беради ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида кечаси 0—5, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)