Бир неча йиллар олдин Штефани Цох ҳамда Забине Гаубитц Синай яриморолини айланиб чиқиб, «араб баҳори» сабаб қурилиши охирига етмаган, банкрот бўлган меҳмонхоналарни суратга олиш билан шуғулланган. Улар томонидан тўпланган суратлар ҳали битмаган саройлар ҳақида ҳайратланарли фотолойиҳанинг пайдо бўлишига олиб келди, деб хабар беради Afisha Daily.
Немис сураткашлари Штефани Цох ва Забине Гаубитц томонидан яратилган«Синай меҳмонхоналари» тўпламидан молиялаштиришнинг тўхтатилиши сабаб ниҳоясига етмай қолган меҳмонхоналарнинг суратлари жой олган. Беш юлдузли меҳмонхонага айланиши керак бўлган иншоотлар қолдиқлари фильмлардаги футуристик саҳналарни ёдга солади.
Изоҳ (0)