Фаолиятини Бразилиянинг «Атлетико Минейро» клубида давом эттираётган машҳур футболчи Робиньо 9 йилга озодликдан маҳрум қилинади. Бу қарор Милан суди томонидан эълон қилинди.
2010—2015 йиллар давомида ҳужумчи ҳуқуқий жиҳатдан «Милан»га тегишли бўлган. У ва дўстлари 2013 йил Милан тунги клубларидан бирида бўлган ва албаниялик 22 ёшли қизнинг номусига теккан. Ишни ўрганиб чиққан Милан суди, айбланувчиларнинг айбини исботлади ва улар орасида бўлган Робиньони 9 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди.
Робиньо 2003 йилдан буён Бразилия миллий термаси учун 100 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол уришнинг уддасидан чиққан. Карьерасини «Сантос» клубида бошлаган ҳужумчи, кейинроқ «Реал Мадрид», «Манчестер Сити», «Милан», «Гуанжоу Эвергранд» каби клубларда ўйнаган.
Эндиликда Робиньо Бразилиядан Милан шаҳрига етиб келиб, жазосини ўташи керак бўлади.
Изоҳ (0)