22 ноябрь куни Сеулда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва POSCO–Daewoo корпорацияси ўртасида High Tech City замонавий маъмурий ва турар-жой мажмуаси қурилиши бўйича келишув имзоланди. Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифини ёритиш бўйича матбуот марказининг аниқлаштириб ўтишича, ушбу лойиҳа Tashkent City бизнес маркази қурилиши билан боғлиқ эмас.
Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳрида 60 гектар ҳудудда кўп функцияли мажмуа қад кўтаради. Унинг ичида офис бинолари, савдо-кўнгилочар майдонлар, турар-жой бинолари, боғ зоналари бўлади. Улар ультразамонавий услубнинг оддийлик ва юқори технологиялар билан уйғунлигида режалаштирилади.
Айни пайтда келишув имзолаган томонларнинг қўшма ишчи гуруҳи ташкил этилган бўлиб, улар лойиҳа реализациясининг умумий концепцияси устида ишламоқда.
Изоҳ (0)