«Тайюань» коинот парвозлари маркази (Хитой, Шаньси провинцияси) «Чанчжэн-6» ракета ташувчисининг муваффақиятли учирилишини амалга оширди. Унинг ёрдамида уч телевизион сунъий йўлдош орбитага чиқарилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Барча уч коинот қурилмаси белгиланган геостационар орбитадан жой олди. Шу сабабли парвозни муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин», — маълум қилди Хитой аэрокоинот фан ва техника корпорацияси (CASC) вакиллари.
Парвоз комплекс дастур доирасида, экологик тоза суюқлик двигатели ёрдамида бажарилгани билдирилмоқда. Дастурдан кўзда тутилган мақсад 60 та «Цзилинь» коинот қурилмасидан иборат орбитал сунъий йўлдошлар тармоғини яратишдан иборат.
Изоҳ (0)