Шу йилнинг мартида аниқланган, Ердан 12 ёруғлик йили масофасида Кичик ит юлдузлар туркумида жойлашган GJ273b сайёрасига хат юборилди, деб ёзади «Naukatv.ru». Олимлар фикрича, сайёра GJ273 митти қизил юлдузининг яшаш мумкин бўлган зонасида жойлашган бўлиб, унда суюқ сув ва эҳтимол ҳаёт бўлиши мумкин.
Сайёра жойлашган масофа эҳтимолий жавобни камида 25 йил ичида олиш имконини беради, дейди олимлар.
Хат Пуэрто-Рикодаги Аресибо радиотелескопидан 1974 йилда хабар узатилганида 43 йил тўлиши муносабати билан юборилди. Ўшанда олимлар потенциал ўзга сайёраликларга Қуёш тизимидаги сайёралар, ДНК тузилмаси ҳамда Ер ва унда яшовчилар ҳақидаги бошқа маълумотларни жўнатган эди.
Бу сафар астрономлар арифметика, геометрия ва тригонометрия, ўз ичида хабар сақлайдиган радиотўлқинлар, шунингдек, хронометраж ҳақидаги маълумотларни юборди.
Изоҳ (0)