Тбилисидаги кўп қаватли уйлардан бирида 20 соат давом этган махсус операциядан сўнг террорчиликда гумон қилинган шахслар ушланди. 21 ноябрь кечаси бошланган операция якунлангани ҳақида Давлат хафсизлик хизмати баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
Айтилишича, гумондорлар квартиралардан бирида қамалиб олган эди. Операция давомида улардан бири ўлдирилди, уч нафари қўлга олинди.
Шунингдек, операция чоғида яраланган ИИВ махсус мўлжал отряди жангчиси шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Яна бир махсус отряд ходими яраланди.
Изоҳ (0)