БМТ қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарининг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Владимир Цюрко жаҳонда миграция кўлами кенгайиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Бугун муҳожирларнинг умумий миқдори 250 миллион киши атрофида, уларнинг кўпчилиги ўз ихтиёрига кўра, иш қидириб кўчади. Миграция кўлами ақлга сиғмас даражада катта, олдин бундай бўлмаган, бу рақамлар ўсишда давом этмоқда», — деди у миграция масалаларига бағишланган семинардаги чиқишида.
Цюрконинг сўзларига қараганда, БМТ нигоҳи остида 66 миллион киши бўлиб, уларнинг 22,5 миллиони қочқинлар ва 33 миллиони мамлакат ичида кўчган шахслардир.
Шунингдек, БМТ вакили МДҲ давлатларидан қочқинлар томонидан транзит мақсадида фойдаланишини айтиб ўтди.
«Сурия, Ироқ, Ливия, Яман фуқароларининг 91,5 фоизи, Афғонистон фуқароларининг 83,8 фоизи йўлида давом этади», — деди Владимир Цюрко.
Изоҳ (0)