Аргентинанинг ғойиб бўлган San Juan сув ости кемасини қидиришга жалб қилинган денгиз кемалари ва самолётларнинг бир нечтаси аллақандай сигнал қайд этилган жойга йўл олди, деб ёзади «ТАСС».
Янги қидирув ҳудуди Рио-Негро провинцияси қирғоқларидан 426 км масофада жойлашган. Ушбу маълумот расман тасдиқланганича йўқ.
Шунингдек, гўёки, АҚШ ҲДК самолёти радари томонидан аниқланган «иссиқлик доғи» ҳақида ҳам хабар берилмоқда. У Рио-Негродан жанубдан жойлашган Чубут провинциясидан 300 км узоқликда 70 м чуқурликда металл объект борлигидан дарак бериши мумкин.
Изоҳ (0)