Япония императори Акихитонинг тахтдан воз кечиши масаласи бўйича махсус кенгаш мажлиси расман шу йилнинг 1 декабрига белгиланди, деб ёзади «ТАСС» Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Сугага таяниб.
Унинг сўзларига кўра, монархнинг тахтдан воз кечиш санаси парламентнинг иккала палатаси раислари, шунингдек, Япония Олий суди раиси ва бошқалардан иборат кенгаш иштирокчилари фикрлари асосида аниқланади.
Суга янги даврга қандай ном берилиши масаласи «мамлакат аҳолиси ҳаётига таъсир қилиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилиши»ни айтди.
Биринчи режа тахтдан кечиш 2019 йил мартида, иккинчиси эса 2018 йил декабрида ўтишини назарда тутади. Император саройи валиаҳд шаҳзода Нарухито 1 январда тахтга чиқишидан бош тортди, негаки куз ва қиш ойларида император оиласи анъанавий тарзда кўплаб тадбирларда иштирок этади.
Изоҳ (0)