Нигерия шимоли-шарқида худкуш террорчи уюштирган портлаш оқибатида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳужум Адамава штатидаги Муби шаҳри масжидида амалга оширилди. Штат полицияси расмий вакили Абубакар Отманга кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин, негаки айрим жабрланувчиларнинг аҳволи оғир.
Ҳужум «Боко Ҳарам» гуруҳи томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда. Шаҳар 2014–2015 йилларда жангарилар назорати остида эди.
Изоҳ (0)