Ироқнинг Туз-Ҳурмату шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда, ўз манбаларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, портловчи модда ўрнатилган автомобиль шаҳарнинг ҳарбий кварталида портлатиб юборилган.
Қурбонлар сони кўпайиши мумкин. Бундан ташқари, шаҳар шифохонасига ярадорлар келиши давом этмоқда.
Изоҳ (0)