Исроил полицияси мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг қимматбаҳо совғалар олгани юзасидан тергов иши доирасида уни сўроқ қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Нетаньяху продюсер Арнон Мильчанга барча босқичларни четлаб ўтиб, АҚШга узоқ муддатли виза олишда кўмаклашганликда ва эвазига қимматбаҳо совғалар, хусусан, сигарет, шампан виноси ва бошқа зеб-зийнат буюмларини олганликда гумонланмоқда.
Исроил бош вазири Мильчаннинг қимматбаҳо совғалар берганини рад этмади. Унинг айтишача, продюсер қимматбаҳо совғаларни қандайдир хизматлари учун эмас, балки «эски қадрдонига» берганини маълум қилган.
Айбловларни тергов қилиш Исроил полициясининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар билан шуғулланадиган бўлинмасига топширилган.
Изоҳ (0)