Россия томонидан ишлаб чиқилган, «учувчи радар» номини олган А-100 самолётининг биринчи парвози акс этган видео «Звезда» телеканали томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Парвоз чоғида самолётнинг аэродинамик тавсифи, авионикаси ва мақсадли аппаратураси иш салоҳияти текширувдан ўтказилди.
А-100 кўп функцияли радиацион қоровул ва нишонга олиш авиацион комплекси Ил-76МД-90А негизида яратилган бўлиб, унда энг замонавий махсус радиотехник ускуналар ўрнатилган.
Авиацион комплекс ҳаво нишонларини аниқлаши ва кузатиб бориши, шунингдек, қирувчи ёки ҳужумкор авиацияни бошқаришда ҳаво, ер усти ва денгиз нишонларини белгилаш учун қатнашиши мумкин.
А-100 самолётини яратиш ишлари «Вега» концерни («Ростех» давлат корпорациясининг «Российская электроника» АЖ холдинги таркибига киради) ва Г.М. Бериев номидаги «ТАНТК» АЖ бошчилигидаги корхоналар кооперацияси томонидан олиб борилмоқда. Комплекс давлат мудофаа буюртмаси асосида тайёрланмоқда, у А-50 ва А-50У авиацион комплекслари ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)