Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон Чемпионати вақтида Ўзбекистон Олий Лигасида танаффус юзага келади. Бу ҳақда ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Спорт-ТВ каналининг «Гол» кўрсатувидаги чиқишида айтиб ўтди.
ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Фарғонанинг «Нефтчи» клуби қуйи лигага тушиб кетмаганини маълум қилди
Келаси йил Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади. Мухлисларнинг асосий эътибори унда бўлиши инобатга олиниб, июнь ва июль ойларига Олий Лига ўйинларини қўйиш режалаштирилмаяпти.Россиядаги мундиал келаси йилнинг 14 июнида старт олиб, 15 июлга қадар давом этади. Мухлисларга сир эмаски, гуруҳ босқичи якунланиб, плей-офф ўйинлари старт олгач, ўртада бир неча кунлик танаффуслар юзага келади. Ўша танаффусларда ҳам Ўзбекистон ички чемпионати ва кубогида ўйинлар ўтадими ёки йўқ — ҳозирча аниқ эмас.Омон Ғофуров, ПФЛ бош директори
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия—2018 мундиалида иштирок этмайди. Самвел Бабаян бошчилик қилган терма ўз гуруҳида Эрон, Жанубий Корея ва Суриядан ёмонроқ натижа қайд этгани учун, мундиалдан четда қолган.
Изоҳ (0)