• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Нега ўзимизда чиққан Ravon Ўзбекистондан кўра Россияда арзон?

    Бозорнинг ёпиқлиги ва ҳақиқий рақобатнинг йўқлиги маҳаллий харидорларни экспорт бозорида анча арзон турадиган маҳсулот учун ортиқча пул тўлашга мажбур қилади. «Kommersant.uz» нашри бу борада ўзининг таҳлилий мақоласини тақдим этди.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Жорий йил ёз ойиларида GM Uzbekistan компанияси Асака заводига пресс-тур ташкил этди. Матбуот конференциясида компания вакиллари журналистларга экспорт бозорларида автомобиллар нархлари ички бозордаги завод нархларига тенг ёки улардан юқорироқ эканлигини таъкидладилар. Тақдимот 2017 йил июлида, ўзбек сўмининг девальвациясидан олдин ўтказилганди.

    «Autostrada.uz» сайти GM Uzbekistan ишлаб чиқарган, ички бозорда сотилаётган Chevrolet автомобиллари ва Ravon автомобилларининг бир хил комплектациялари нархларини таққослади.

    Қиёслаш осон бўлиши учун нархлар марказий банкларнинг 2017 йил 12 ноябрдаги курслари бўйича АҚШ долларида кўрсатилди (Ўзбекистон учун: 1$=8067,62 сўм, Россия учун: $1=59,28 рубль). Комплектациялар ва нархлар «Ravon.ru» ва «Chevrolet.uz» расмий сайтлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Россиядаги автосалонларнинг оферталари бўйича таҳлил этилди.

    Chevrolet Spark / Ravon R2

    Фото: «Kommersant.uz»

    Ўзбекистонда экспорт учун мўлжалланган Ravon R2 Elegant АТ автомобилини харид этишда истеъмолчи 3,17 миллион сўм ортиқча тўлайди. Chevrolet Spark LТ АТ эса, Россияда сотиладиган Ravon R2’нинг энг тўлиқ комплектациясидан ҳам $88 қимматроққа айланади. Ҳолбуки, хавфсизлик ва қулайлик опциялари маҳаллий бозор учун чиқарилаётган моделларда сезиларли даражада паст.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Chevrolet Nexia R3 / Ravon Nexia R3

    Фото: «Kommersant.uz»

    Nexia R3’нинг ички ва ташқи бозор учун опциялари йўлдаги шошилинч ёрдам учун мўлжалланган ЭРА-ГЛОНAСС тизими, курс барқарорлиги тизими (ESS), шунингдек, шиналардаги босим датчиклари мавжудлиги билан фарқланади.

    Шу билан бирга, Chevrolet Nexia R3 қўшимча хавфсизлик тизимларига эга эмаслигига қарамай, у Ўзбекистонда анча юқори – Россиядаги энг қиммат Ravon Nexia R3’дан 7,2 миллион сўм қимматроқ туради.

    Ташқи бозор учун Elegant АТ ижросидаги Ravon Nexia R3’нинг нархидаги фарқ бундан ҳам катта. Ўзбекистон автосалонларида бу талқинни Россиядаги аналогига қараганда $1125 (9,1 миллион сўм) қимматроққа харид қилиш мумкин.

    Маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсули бўлган автомобиль нақлиёт, божхона тўлови ва бошқа харажатларни талаб қилувчи экспорт бозоридагига қараганда, ички бозорда $1000 дан ҳам юқорироқ нархда сотилмоқда. Ravon дилерлари харидорларга яна чегирмалар ҳам таклиф қиладилар (шарҳда улар эътиборга олинмади). Қизиқ ҳолат, шундай эмасми?

    Бир хил автомобиль ишлаб чиқарилган мамлакатда экспорт бозоридагига қараганда қимматроқ туриши мумкинми? Юқорида келтирилган намунадаги 9,1 миллион сўмлик қўшимча қиймат қаердан келди?

    Фото: «Kommersant.uz»

    Chevrolet Cobalt / Ravon R4

    Фото: «Kommersant.uz»

    Chevrolet Cobalt’да ҳам аҳвол худди шундай. Экспорт бозорлари учун чиқарилган автомобилнинг Ўзбекистондаги дилерлардаги нархи Росия автосалонларидагига қараганда 14,1 миллион сўмга юқорироқдир. Чегирма ва акцияларни ҳисобга олмаганда.

    Нархдаги бундай катта фарқни бирор бир ҳолат билан изоҳлаб бўлмайди.

    Ички бозорда автомобилнинг энг тўлиқ комплектацияси Россиядаги, худди шундай комплектацияга эга энг қиммат Ravon R4 нархидан 11,6 миллион сўм қиммат туради. Ҳолбуки, Россиядаги талқинида ЭРА-ГЛОНACС ўрнатилган, унинг сертификациясига пича пул сарфланганлиги аниқ.

    Ўхшаш комплектациялардаги моделларни солиштирганда нарх жиҳатидан афзаллик асло маҳаллий истеъмолчига кулиб боқмайди – бу ҳам ички, ҳам ташқи бозорлардаги барча моделларга тааллуқли.

    Ravon R4 Оptimum МТ, жиҳозланишига кўра, Chevrolet Cobalt LТ га ўхшайди. Иккала автомобиль ҳам кондиционерга, электр ойна кўтаргичлар, иккита хавфсизлик ёстиқчасига эга. Ravon жиҳозланиши дабдабалироқ: борт компьютери, Bluetooth ва USB’ли аудиотизим, рулни баландлик бўйича созлаш, ҳайдовчи ўриндиғини баландлик ва ёстиқ қиялиги бўйича созлаш, салон орқа қисмини ёритиш. Cobalt эса, USB’сиз эски аудиотизим билан кифояланади, борт компьютери ва бошқа қулайлик опсиялари фақат LTZ – юқорироқ комплектацияда мавжуд.

    Ravon R4 Optimum МТ, мақола чоп этилган пайтда, 539 000 рубль турарди, бу $9092 дегани. Chevrolet Cobalt LТ («иккинчи позиция») Ўзбекистонда 83 865 970 сўмга сотилади, бу $10 395 га тенг. Опциялар кам бўлишига қарамай, нақд $1300 лик фарқ яққол сезилади.

    Chevrolet Lacetti / Ravon Gentra

    Шарҳимиз чемпиони. LTZ АТ комплектациясидаги Chevrolet Lacetti Россиядаги худди шундай Ravon Gentra Elegant АТ’дан 25,65 миллион сўмга қимматроқ.

    25,65 миллион сўм, ошна! Бу Chevrolet Matiz нархининг ярми дегани.

    Ravon Gentra сертификациядан ўтган ва бортида «ЭРА-ГЛОНAСС» тизимига эга. Шундай бўлса ҳам, ички бозор учун чиқарилган эгизагига қараганда Россияда арзонроқ туради.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Нархдаги ўртача фарқ

    Биз энг қиммат комплектацияларни солиштирдик, чунки автомобилларнинг экспорт талқинлари опциялар бўйича кучли фарқланади ва бошланғич комплектацияларни қиёслаш тўғри бўлмас эди.

    Келинг, автомобилларнинг ўртача нархларига барча комплектациялар ва опцияларни ҳисобга олган ҳолда назар ташлаймиз. Chevrolet автомобиллари учун биз ҳам стандарт комплектациядаги, ҳам ички бозорда сотиладиган Ravon вариантларининг нархларини инобатга оламиз.

    Бир нарсани олдиндан айтамиз: Ravon ички бозорда ҳар қандай ҳолатда Россиядаги эгизагидан қимматроқ туради. Бир хил машина, битта завод, комплектация ҳам бир хил. Лекин Ўзбекистонда бу автомобиль қимматроқ.

    «Экспорт сотувлар хорижий валютада амалга оширилади, мамлакат иқтисодиёти учун эса валюта керак», – дейсиз.

    Ўзбекистонда-чи? Биз маҳаллий автосаноат маҳсулотини конфет қоғозларига сотиб оляпмизми? Валюта либерализациясидан олдин, алалхусус, ҳамма автомобилларни АҚШ долларига харид қиларди.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Экспорт бозорларида GM Uzbekistan автомобиллари дабдабалироқ жиҳозланган ва ички бозордагига нисбатан $1465 га арзон туради. Ўйлаб кўринг, Ravon автомобили яхшироқ жиҳозланган, узоқроқ кафолат муддатига эга (Ўзбекистондаги 1 йил ёки 20 минг километр юришга қиёслаганда, 3 йил ёки 100 минг километр юриш), лекин эгизаги Chevrolet’га нисбатан қарийб 12 миллион сўмга арзон.

    Бугунги пул эртанги пулдан қимматроқ туради

    Бир хил автомобиллар учун нархларнинг ҳайратланарли даражада турличалиги ҳафсалани пир қилади ва изоҳга ҳам ҳожат қолдирмайди.

    Барча саъй-ҳаракатлар ва автомобилларни сотишга бўлган ёндашувнинг ўзгаришига қарамай, GM Uzbekistan маҳаллий истеъмолчиларга экспорт бозорлардагига қараганда камроқ опцияларни кўпроқ пулга сотмоқда.

    Бундай вазиятни ички бозорда рақобат йўқлиги билан осон тушунтириш мумкин, чегара ортида эса истеъмолчи танлови учун қаттиқ рақобат кетади, бу ҳам нархларда, ҳам опциялар ва сервисда ўз аксини топади.

    Ўзбекистон автомобиль бозори божхона божлари ва акцизлар билан ҳимояланган. Маҳаллий автосаноат 21 йилдан буён иссиқхона шароитида ишламоқда.

    Устига-устак, харидор автомобиль нархининг 85 фоизини тўлаб қўйиб, товар етказиб берилишини 60 иш куни (тахминан 3 ой) кутади, бу билан GM Uzbekistan’га фоизсиз кредит тақдим этади.

    Ёпиқ бозор ва реал рақобатнинг йўқлиги маҳаллий харидорларни маҳсулот учун ортиқча пул тўлашга мажбур қилади. Қолаверса, GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқаришнинг қисқариши «Ravon Motors Rus» МЧЖга футбол бўйича Россия терма жамоаси ҳомийси бўлишига, Ravon бренди эса, сотув ҳажми бўйича 2016 йилга нисбатан кескин ўсиш кўрсатишига халақит бермади. Бу ўсиш маркетинг фиксацияси эканлигига кўз юма қоламиз.

    Фото: GM Uzbekistan

    Фото: GM Uzbekistan
    Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми.

    Маҳаллий автомобиллар экспорти гап нимадалигини кўрсатмоқда. Ташқи бозор конюктурасидан келиб чиқиб, Ravon автомобилларида қўшимча хавфсизлик ва қулайлик опциялари ўрнатилган, улар ҳақида маҳаллий Chevrolet фақат орзу қилиши мумкин. Рақобат – ҳар қандай тармоқдаги ўсиш омилидир.

    Келиб чиқадики, GM Uzbekistan сизу бизнинг ҳисобимиздан Ravon автомобилларининг рақобат афзалликларини – опсиялар бойлиги ва паст нархларни таъминламоқда ва бу билан автомобилларнинг хорижга экспортини қўллаб-қувватламоқда.

    Бироқ, муқобил йўл йўқ. Бюджет сегментда импорт автомобиллар маҳаллий автомашиналарга қараганда қимматроқ. Бу ёпиқ занжирни маҳаллий автосаноатдаги протексионизм сиёсатини тўхтатиш орқалигина парчалаш мумкин.

    15.11.2017, 13:58   Изоҳ (0)   181919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистоннинг Tata концерни Tesla’нинг рақиби учун 900 млн доллар сармоя киритди

    15.11.2017, 09:13

    Видео: Jeep’ларнинг 77 йиллик тараққиёти

    15.11.2017, 05:41

    Фото: Тошкентнинг бензин қуйиш шохобчаларида 14 ноябрь оқшомида юзага келган навбатлар

    14.11.2017, 21:19

    103 ёшли Peugeot 7 миллион долларга сотилди (фото)

    14.11.2017, 17:51

    Фотогалерея: Ер юзидаги энг узун автобуслар

    14.11.2017, 14:55

    Бой арабларга 775 от кучига эга Chevrolet Corvette ZR1 спорткарининг 2019 йилги модели намойиш этилади

    14.11.2017, 14:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШнинг глобал зарба берувчи қуроли — Б-2 Spirit самолёти ҳақида

    Дунё | 1 июл, 20:10

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    Реклама | 1 июл, 19:30

    “Рақамли ҳукумат” тизими таълим, тиббиёт, қурилиш ва коммунал соҳаларидан бошланади

    Ўзбекистон | 1 июл, 19:59

    Шавкат Мирзиёев 2–4 июль кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади

    Ўзбекистон | 1 июл, 19:55

    Россия Мудофаа вазирлиги Озарбайжоннинг AZAL рейсини йўқ қилиш тўғрисида буйруқ бергани маълум бўлди (фото, видео)

    Дунё | 1 июл, 19:46

    Сурхондарёда йирик ҳажмли қувур ёрилиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 19:40

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    Реклама | 1 июл, 18:00

    Эрон АҚШ билан музокараларни қайта бошлаш шартини айтди

    Дунё | 1 июл, 19:30

    “Ўрикзор” бозорида “свет” ўчирилиб, одамлар киритилмаётгани юзасидан изоҳ берилди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 19:20

    Голливуд юлдузларининг кино оламида шуҳрат қозонаётган фарзандлари

    Кино | 1 июл, 19:10

    Палов пишириш қанчага тушади? Ўзбекистондаги энг арзон ва қиммат ҳудудлар

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:47

    Фаластин тинчликка эришиш учун АҚШ ва Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилмоқда

    Дунё | 1 июл, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.