Chevrolet Corvette ZR1 спорткарининг 2019 йилги моделининг жаҳон премьераси 14 ноябрь куни Дубайдаги Халқаро автосалонда бўлиб ўтади, деб хабар берди Motor Authority.
Янги моделни мутахассислар ва ОАВ вакиллари учун ёпиқ намойиши 12 ноябрь куни бўлиб ўтди. Автомобиль 755 от кучига эга, ишчи ҳажми 6,2 литр бўлган V-симон саккиз цилиндрли LT5 двигатели билан жиҳозланган.
Модель 7 босқичли қўлда бошқариладиган, шунингдек, 8 босқичли автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланиши мумкин. Автомобиль бошқариладиган антиқанотларга ва олд аэродинамик спойлерга эга. Максимал тезлиги соатига 338 километрни ташкил этади.
Спорткар салони табиий чарм билан қопланган.
Янги модель учун буюртмалар 20 ноябрдан бошлаб қабул қилинади, унинг нархи эса ҳозирча маълум қилинмади.
Изоҳ (0)