БМТ Бош Ассамблеясининг ижтимоий, гуманитар ва маданий масалалар бўйича учинчи қўмитаси кўпчилик овоз билан Украинанинг Қримдаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазият ҳақидаги резолюцияси лойиҳасини қабул қилди, деб ёзади «Газета.ru». Ўзбекистон унга қарши овоз берди.
Таъкидланишича, резолюция лойиҳасини 75 та давлат қўллаб-қувватлади, 25 мамлакат унга қарши чиқди, 77 таси эса бетараф қолди.
Лойиҳани ёқлаб кўпчилик Европа мамлакатлари ва АҚШ овоз берди. Ўз навбатида, Россия, Хитой, Беларусь, Сербия, Ҳиндистон, Арманистон, Куба, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон қарши чиқди.
Резолюция БМТга октябрда киритилган эди. Ушбу ҳужжат, хусусан, «Қрим-татар халқи мажлиси» ташкилотини тақиқлашни бекор қилиш ҳамда украин ва қрим-татар тилларида таълим олишни таъминлаш каби талабларни назарда тутади.
Изоҳ (0)