Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Лондон лорд-мэри сайланиши муносабати билан ташкил этилган банкетда қилган чиқишида Россияда жаҳонда ўрнатилган тартибни бузишда айблади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тереза Мэйнинг сўзларига қараганда, Россия Европа мамлакатларининг ҳаво чегараларини кўп бора бузмоқда, Донбассдаги ихтилофни қўллаб-қувватламоқда ҳамда киберайғоқчилик бўйича кенг миқёсли кампанияни олиб бормоқда. Жумладан, Мэй хоним Россия сайловларга аралашганини, Дания мудофаа вазирлиги ва Германия бундестаги компьютерларига ҳужум қилганини айтиб ўтди.
Тереза Мэйнинг фикрича, Россия ахборотни ҳарбийлаштирмоқда, давлат медиаси эса Ғарбни парчалаш ва бу ердаги давлат институтларини дискредитация қилиш учун ёлғон ахборот ва таҳрирланган суратларни тарқатмоқда.
«Россия учун оддий бир хабарим бор. Нима қилаётганингизни билмаймиз. Ҳеч нарсани удаллай олмайсизлар. Негаки сиз бизнинг демократияларимиз чидамлилигини, очиқ ва эркин жамиятлар мафтункорлигини, Ғарб давлатларининг уларни боғлаб турувчи альянсларга садоқатини паст баҳолаяпсизлар», — таъкидлади Мэй.
Россия Федерацияси халқаро муносабатлар қўмитаси раҳбари Константин Косачёв Facebook’даги саҳифасида унинг бу сўзларига муносабат билдирар экан, Мэй хонимни исботсиз даъволар қилишда айблади ҳамда унинг сўзлари бўҳтон, идеологик ёрлиқлар эканлигини таъкидлади.
Косачёвнинг сўзларига қараганда, Россия Ғарб демократиясини паст баҳоламайди, «Ғарбнинг халқаро майдондаги мутлақо нодемократик феъл-атвори туфайли бу борада ортиқча умид қилмайди».
Изоҳ (0)