Германия Франция ва Буюк Британия билан Эрон ядро дастури масаласида АҚШ билан мулоқотга ёндашувни мувофиқлаштириш ниятида. Бу ҳақда Евроиттифоқ ТИВ раҳбарлари учрашуви арафасида Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз француз ва британиялик ҳамкасблар, шунингдек, Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини билан мавжуд келишувни сақлаб қолиш учун АҚШ билан қандай мулоқотга киришишни муҳокама қиламиз», — деди Зигмар Габриэль.
«Шу билан бирга, Эроннинг минтақадаги роли мавзуси ҳам яна кун тартибида бўлади», — деб қўшимча қилди вазир.
Изоҳ (0)