Корея халқ армиясининг аскари 13 ноябрь, душанба куни Пханмунжом пункти орқали Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Қочоққа Шимолий кореялик ҳарбийлар томонидан ўқотар қуроллар орқали жароҳат етказилган ва у Жанубий Кореяда госпиталга етказилган», — дея таъкидланади хабарда. Ҳозирча ҳодисанинг бошқа тафсилотлар келтирилмади.
Пханмунжом Бирлашган хавфсизлик зонасида жойлашган бўлиб, бу ерда Америка ва Жанубий Корея қўшинлари жанговар навбатчиликни амалга оширади.
Бу Шимол ва Жанубнинг ҳарбий хизматчилари бир-бирини бир неча метр наридан тўғридан тўғри кўриш имконини берувчи Корея давлатлари орасидаги ягона ҳудуд.
Изоҳ (0)