Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Суриядаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этиш учун Россия ва АҚШни Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу инқирозни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, деб айтиляпти. У ҳолда улар ўз ҳарбийларини Суриядан олиб чиқишсин ва шунда инқирознинг ечими сиёсий бўлади. Келинг, у ердаги ечимларни биргаликда излайлик», — деди Эрдўғон.
Унинг таъкидлашича, Туркия томони 2003 йили Ироққа АҚШ қўшинларининг киритилишига ҳам қарши бўлган.
«Афсуски, кўпинча гап бошқа, амал бошқа. Сурия шимолида Американинг беш базаси бор, бошқа ҳудудларда яна саккизта — жами 13 та. Сурияга Америка етказиб берган қуроллар бор. Россиянинг Суриядаги базалари бешта. Бундай очиқ нарсаларга қандай муносабатда бўлиш керак?», — деб савол қўйди Эрдўғон.
Туркия президенти мазкур баёнотни Сочига, Россия президенти Владимир Путин билан музокараларга жўнаб кетиши олдидан берган.
Изоҳ (0)